Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Европада коронавируснинг жуда юқумли бўлган штамми тарқалиш эҳтимоли бор

A A A
Европада коронавируснинг жуда юқумли бўлган штамми тарқалиш эҳтимоли бор

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европада коронавирус жуда юқумли бўлган «Ҳиндистон» штамми тарқалишини башорат қилди. Бу ҳақда ташкилотининг Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге айтиб ўтди.

«Дельта варианти» номи билан танилган ушбу коронавирус мутацияси бир қатор мамлакатларда бошқа штаммларни аллақачон сиқиб чиқарган», дейди Клюге.

ЖССТ вакилининг таъкидлашича, вируснинг ушбу тури жуда юқумли, ҳатто уни иммунитетга эга бўлганлар ҳам юқтириш эҳтимоли борлигидан мутахассисларни ташвишга солмоқда.

Шу боис ЖССТ мутахассиси бепарволикка берилмасликка ва ўтган йилги хатоларни такрорламасликка чақирди.

«Биз аллақачон бу ҳолатдан ўтганмиз. Ўтган йилнинг ёзида касаллик ёш ҳолатларда аста-секин ўсиб борди. Сўнгра ёши каттароқ гуруҳларга ўтди. Бу 2020 йилнинг кузи ва қишида кузатилган даҳшатли эпидемия, кўплаб одамларнинг ўлимига олиб келди», дейди у.

Аввалроқ, ЖССТ ўнлаб мамлакатларда коронавируснинг «Ҳиндистон» штамми тарқала бошлаганини маълум қилган эди. Ҳозирда ушбу В.1.617 штамми 53 мамлакатда расман қайд этилган. Бундан ташқари, ташкилот томонидан олинган норасмий маълумотларга кўра, ушбу штамм яна етти мамлакатда аниқланган.

Киритилди: 19:19 10.06.2021. Ўқилди: 1900 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!