Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Европада ижтимоий тармоқларга кириш ёши 16 ёш этиб белгиланди

Европада ижтимоий тармоқларга кириш ёши 16 ёш этиб белгиланди

Европарламент ижтимоий тармоқларга кириш учун минимал ёшни 16 ёш этиб белгилаш тўғрисидаги резолюцияни маъқуллади

Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.

"Европарламент 483 овоз билан қўллаб-қувватлаган резолюцияда 16 ёшгача бўлган болаларнинг онлайн платформалар, видео алмашиш сайтларига ота-она розилигисиз киришини тақиқлаш, 13 ёшгача бўлганлар учун эса тўлиқ тақиқ жорий этиш таклиф қилинди. Депутатлар ёшлар орасида ижтимоий тармоқлардан ортиқча фойдаланиш сабаб кучайиб бораётган руҳий саломатлик муаммоларига эътибор қаратмоқда", дейилади агентлик хабарида.

Шунингдек, резолюцияда реал пулга ютиб олиш ёки сотиб олиш мумкин бўлган виртуал буюмлар ва вояга етмаганлар учун жалб қилиш асосидаги тавсиялар алгоритмларини тақиқлаш талаб қилинган.

Қайд этилишича, мазкур мажбурий кучга эга бўлмаган резолюсия Австралия, Дания ва Малайзия шунга ўхшаш чораларни кўриб чиқаётган бир пайтда қабул қилинди.

Киритилди: 21:55 27.11.2025. Ўқилди: 651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!