Европада газ нархи бир йил ичида энг юқори даражага кўтарилди. Минг куб метр учун 508 долларгача етди. Кеча декабрь фючерслари нархи 485 доллар эди.
Нарх Австриянинг OMV нефть-газ компанияси гўёки мунтазам газ етказиб бермаётган “Газпром Экспорт”дан 230 евро ундириш бўйича судда ғалаба қозонганини эълон қилиши фонида кўтарилди.
Ушбу вазиятдан келиб чиқиб, OMV шартнома муносабатлари ёмонлашишини тан олди, деб хабар беради Financial Times.