Бугун 23 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Европада газ нархи август ойида қарийб 17 фоизга ошди

Европада газ нархи август ойида қарийб 17 фоизга ошди

Европада газнинг ўртача биржа нархи август ойида июль ойига нисбатан 16,9 фоизга ошди ва минг куб метр учун 745,4 долларни ташкил этди.

Бу ҳақда Лондондаги ICE биржаси маълумотлари асосида РИА Новости ҳисоб-китоблари гувоҳлик бермоқда.

Агентлик маълумотига кўра, нархларнинг ўсиши Эрон ва АҚШ ўртасидаги зиддиятнинг кескинлашуви, Ҳўрмуз бўғозида кема қатнови тўхтаб қолиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар, шунингдек, Европадаги ерости газ омборларининг тўлдирилиш даражаси пастлиги билан боғлиқ.

Август ойи охирида газ котировкалари минг куб метр учун 848,7 долларгача кўтарилди.

Шу тариқа, газ нархи 19 мартдан бери илк бор 800 долларлик чегарадан ошиб кетди.

Киритилди: 12:08 01.09.2026. Ўқилди: 748 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!