Европа иттифоқчилари Украина президенти Владимир Зеленскийнинг ҳокимиятни босқичма-босқич монополлаштиришга интилаётгани ҳақида ташвиш билдиришмоқда.
Киевдаги бир нечта Европа элчилари маълум қилишича, хавотир фақат Зеленскийнинг ички рақибларидан эмас, балки Ғарб ҳамкорларидан ҳам келмоқда. Шу билан бирга, президент партияси ичида ҳам норозилик тобора кучайиб, унинг бошқарув услуби «ҳаддан ташқари шахсийлашган» дея баҳоланмоқда.