Франция президенти Эммануэл Макрон Европа давлатлари раҳбарларини Пекин томонидан режалаштирилган муҳим хомашё экспорти назорати бўйича ечим топилмаса, Хитойга қарши энг қатъий савдо чораларини қўллашни кўриб чиқишга чақирди, деб ёзади Bloomberg.
Қайд этилишича, у пайшанба куни ЕИ саммитида тегишли мурожаат билан чиққан. Тадбир якунлангач, у ОАВ билан суҳбатда Пекиннинг ҳаракатларини "иқтисодий мажбурлаш" деб атади ва уларга жавоб бериш имкониятига эга бўлиш кераклигини айтди.
- Германия ташқи ишлар вазири Вадефульнинг Хитойга режалаштирилган сафари бекор қилинди. Сабаби — Хитой томони у билан ҳеч қандай расмий учрашувлар белгиламади.
- Маълумотларга кўра, Хитой Nexperia компаниясига нисбатан чекловлар жорий этган, бу эса Германия саноатида, айниқса, автомобилсозлик ва электроника соҳаларида чиплар етишмовчилигига олиб келган.