Агентликнинг манбаларига таяниб хабар беришича, Европа давлатлари Киев билан биргаликда Россия–Украина урушини жорий фронт чизиғида тўхтатиш режасини ишлаб чиқмоқда.
Уларнинг сўзларига кўра, режа ўт очишни тўхтатиш, ҳудудий даъволардан воз кечиш, депортация қилинган барча болаларни Украинага қайтариш, асирларни алмашиш, Украинага хавфсизлик кафолатларини таъминлашни назарда тутади.
Бундан ташқари, режада Украинани қайта тиклаш учун маблағ ажратилиши ва мамлакат тез фурсатда Европа Иттифоқига аъзо бўлиш имкониятига эга бўлиши назарда тутилган.
Шунингдек, режа Россияга нисбатан санкциялар босқичма-босқич бекор қилинишини кўзда тутади, бироқ Россия Марказий банкининг уруш бошланганидан кейин музлатилган 300 миллиард доллари фақат Москва Украинани урушдан кейинги тиклаш учун маблағ ажратишга рози бўлгачгина қайтарилади. Агар Россия яна Украинага ҳужум қилса, санкциялар қайта жорий этилади. Шу билан бирга, режа босиб олинган ҳудудларни бошқариш бўйича Москва ва Киев ўртасида музокараларни бошлашни назарда тутади.
Манбаларнинг сўзларига кўра, режа тафсилотлари ҳали ишлаб чиқилмоwда ва ўзгариши мумкин. Уларнинг қўшимча қилишича, режани амалга ошириш жараёнини АҚШ президенти Доналд Трамп раислигидаги кенгаш назорат қилиши мумкин.