Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Европа Украинага тинчликпарвар кучларни юбориш ғоясидан воз кечиш ниятида — Reuters

Европа Украинага тинчликпарвар кучларни юбориш ғоясидан воз кечиш ниятида — Reuters

Агентлик бу ҳақда юқори мартабали европалик манбаларига таяниб хабар бермоқда.

"Европа давлатлари етакчилари Украинага қуруқлик қўшинларини юбориш фикридан айтмоқда ва ўз ҳаракатларини янада оқилона йўналишга буришга уринмоқда", — деди Европа дипломатларидан бири.

Европанинг юқори мартабали мудофаа амалдорининг сўзларига кўра, урғу европалик қўшинлар ғоясидан четга чиқаётган бўлса-да, бу алоҳида давлатларнинг ўз аскарларини Украинага ҳарбий тайёргарлик ва бошқа турдаги қўллаб-қувватлаш учун юборишига тўсқинлик қилмайди.

Франция ва Британия тинчликпарвар миссияни режалаштиришда "сиёсий ва логистик чекловлар" билан тўқнаш келмоқда. Шунингдек, улар Россия ва АҚШ томонидан қарши ҳаракатларга дуч келиши мумкин.

"Украина яхши позицияда бўлган пайтда қўшин юбориш ғояси жозибали кўринган эди. Аммо ҳозирги шароит ва АҚШ маъмуриятининг позициясини ҳисобга олсак, бу ғоя унчалик қизиқарли эмас", — деди яна бир дипломат.

"Шу ҳафтада Парижда Европа Иттифоқи етакчилари, жумладан, Зеленский иштирокида учрашув бўлиб ўтади. Унда Украина мудофаасини кучайтириш, келгусидаги ҳужумларнинг олдини олиш, энергетика инфратузилмасига зарбаларни тўхтатиш ва Қора денгиздаги вазиятни кузатиш масалалари муҳокама қилинади", дея хабар бермоқда Reuters.

Киритилди: 22:05 26.03.2025. Ўқилди: 751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!