Россия президенти “Валдай” халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида нутқ сўзламоқда. Владимир Путиннинг Украина можароси ҳақида баёнотлари
▪️Украинани Россияга гижгижлаганлар нафақат Россия манфаатларига, балки Украина халқи манфаатларига ҳам тупуришни хоҳлашди.
▪️Агар Трамп ҳокимиятда қолганида, Украинадаги можарони олдини олиш мумкин эди.
▪️Украина фожиаси ҳам украинлар, ҳам руслар учун оғриқдир.
▪️НАТО Россия чегарасига яқинлашмаганида, бу можаро юз бермасди.
▪️Ҳар бир давлат ўз хавфсизлигини таъминлашга ҳақли — бу Украинага ҳам, Россияга ҳам тегишли.
▪️Бошқа давлатлар учун Украинадаги можаро — назорат ҳудудини кенгайтириш ва қўшимча даромад олиш воситасидир.
▪️Жангларни тўхтатиш имкони ҳозирча йўқ, аммо жавобгарлик, биринчи навбатда, Европага тушади.
▪️ Европа Украина можаросини фақат кучайтиряпти — уларнинг бошқа мақсади йўқ.