Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Европа Трампнинг “тўсиғи” ҳақида огоҳлантирди

Европа Трампнинг “тўсиғи” ҳақида огоҳлантирди

Европа давлатлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг “хушомад тузоғи”га тушиб қолиши мумкин. Бу ҳақда Европа кенгашининг ташқи алоқалар бўйича директори Жереми Шапиро Politico нашрида чоп этилган мақоласида таъкидлади.

Таҳлилчининг фикрича, Трамп Оқ уйга қайтгач, Европа етакчилари унинг ғазабидан ёки жазо чораларидан қочиш учун “хушомад, илтимос ва чалғитиш” стратегиясини танлаган.

Бироқ Шапиро бу усул самара бермаслигини қайд этди:

“Трампга хушомад қилиш яхши сиёсий натижага олиб келиши ҳақида ҳеч қандай далил йўқ. Аксинча, бу уни янада кўпроқ талаблар қўйишга ундаётгандек кўринади”.

Экспертнинг таъкидлашича, бундай ёндашув Европага қимматга тушиши мумкин, чунки у заифлик белгиси ҳисобланади.

“Трамп дунёсида эса ҳамма нарса келишув. Заифлик кечирилмайди – ундан фойдаланилади”, — дея хулоса қилди Шапиро.

Киритилди: 15:23 22.09.2025. Ўқилди: 1549 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!