Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Европа лигаси 2025/26: 1/8 финал жуфтликлари ва финалгача бўлган йўл аниқланди

Европа лигаси 2025/26: 1/8 финал жуфтликлари ва финалгача бўлган йўл аниқланди

Европа лигасида 1/8 финал жуфтликлари ва финалгача бўлган йўл аниқланди.

Бугун бўлиб ўтган қуръада умумий босқичнинг энг яхши 8 жамоаси (сараланганлар) ва ўтиш ўйинлари ғолиблари (сараланмаганлар) ўз рақибларини билиб олишди.

Сараланганлар (Топ-8): "Лион", "Астон Вилла", "Мидтьюлланд", "Бетис", "Порту", "Брага", "Фрайбург", "Рома".

Сараланмаганлар (Ўтиш ўйинлари ғолиблари): "Генк", "Болонья", "Штутгарт", "Ференцварош", "Ноттингем Форест", "Сельта", "Лилль", "Панатинаикос".


1/8 финал жуфтликлари:

  • "Болонья" — "Рома"

  • "Генк" — "Фрайбург"

  • "Ференцварош" — "Брага"

  • "Штутгарт" — "Порту"

  • "Панатинаикос" — "Бетис"

  • "Ноттингем Форест" — "Мидтьюлланд"

  • "Сельта" — "Лион"

  • "Лилль" — "Астон Вилла"

Европа лигаси 2025/26: 1/8 финал жуфтликлари ва финалгача бўлган йўл аниқланди


Мусобақа тақвими:

Чорак финалга йўл олган жамоалар финалгача шаклланган турнир тўри бўйича ҳаракат қиладилар.

Босқич Саналар
1/8 финал 12 ва 19 март
1/4 финал 9 ва 16 апрель
1/2 финал 30 апрель ва 7 май
Финал 20 май, Истанбул

Эслатма: Клублар умумий босқич якунларига кўра эгаллаган ўринларига мувофиқ тўртта сараланган жуфтликка (1 ва 2, 3 ва 4, 5 ва 6, 7 ва 8) бўлинди. Ҳар бир сараланган жуфтликдаги клублар 1/8 финалда ўзларига мос келувчи ўтиш ўйинлари ғолибларига қарши баҳс олиб борадилар.

Киритилди: Бугун 17:38. Ўқилди: 275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!