Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Европа комиссияси Урсула фон дер Ляйеннинг Украина юз мингдан ортиқ аскарини йўқотгани ҳақидаги баёнотига аниқлик киритди

 Европа комиссияси Урсула фон дер Ляйеннинг Украина юз мингдан ортиқ аскарини йўқотгани ҳақидаги баёнотига аниқлик киритди

Еврокомиссия Сиёсий алоқалар бўйича директори Дана Спинантнинг таъкидлашича, бу рақамлар ярадорларни ҳам ўз ичига олади.

"Ушбу видеонинг олдинги версиясида рақамларнинг нотўғрилигини айтганларга ташаккур. Ташқи манбалардан олинган ҳисоб-китоблар йўқотишларни, яъни ўлганларни ҳам, ярадорларни ҳам назарда тутиши ва Россиянинг шафқатсизлигини кўрсатиши керак", — дейди Дана Спинант.

100 минг киши орасида нафақат ўлганлар, балки ярадорлар ҳам борлиги ҳақида аввалроқ АҚШ Бош штаб раҳбари Марк Милли ҳам айтиб ўтган эди.

Украинанинг ўзи ҳали йўқотишлари ҳақида маълумотни эълон қилмади.

Киритилди: 17:23 30.11.2022. Ўқилди: 2090 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!