Бугун 21 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Европа Комиссияси компанияларни 2030 йилдан бошлаб фақат электромобиллар сотиб олишга мажбурламоқчи

Европа Комиссияси компанияларни 2030 йилдан бошлаб фақат электромобиллар сотиб олишга мажбурламоқчи

Европа Комиссияси махфий равишда Sixt ёки Europcar каби автомобиль ижараси компаниялари ҳамда йирик компанияларни 2030 йилдан бошлаб фақат электромобиллар сотиб олишга мажбурловчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда.

Бу ҳақда Bild нашри ЕИдаги манбаларга таяниб хабар берди.

"Бу янги автомобиль бозорининг 60 фоизига таъсир қилади", - дея иқтибос келтиради газета номи ошкор этилмаган европалик сиёсатчидан.

Унинг сўзларига кўра, қолган 40 фоиз сотувлар хусусий мижозларга тўғри келади. Шу тариқа, газетанинг ёзишича, Еврокомиссия 2035 йилгача Европа Иттифоқида сотилиши тўхтатилиши режалаштирилган ички ёнув двигателли автомобилларга нисбатан тақиқни тезда амалга оширишга ҳаракат қилмоқда.

Қайд этилишича, ЕК ўз қонун лойиҳасини ёз охирида тақдим этиш ниятида. Шу билан бирга, Европарламент Европа комиссияси ғоясини аллақачон танқид қилган. Европарламент депутати Маркус Фербер (Христианлар ижтимоий иттифоқи) автоуловларни ижарага берувчи компаниялар, аксинча, электромобиллар паркини қисқартирганини, чунки мижозлар ҳар доим ҳам зарядлаш стансияларини топа олмаслигини таъкидлади. Шу муносабат билан у ЕКнинг ёндашувини нореал деб ҳисоблайди.

Уни Sixt бошқарув кенгаши аъзоси Нико Габриэль қўллаб-қувватлади ва у ички ёнув двигателлари бўлган автомобилларни тақиқлашни ҳақиқатдан узоқ деб атади. "Туристлар ижарага олинган машиналардан деярли фойдаланмайди, истеъмолчилар эса лизингга машина олишлари қийин", - дея унинг сўзларини келтиради Bild. Фербер сингари, Габриэль ҳам Европа Иттифоқида зарядлаш станцияларининг етишмаслигига ишора қилди.

Киритилди: 09:30 20.07.2025. Ўқилди: 448 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!