Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Европа Иттифоқининг газ омборлари белгиланган муддатдан икки ой олдин 90 фоизга тўлдирилди

Европа Иттифоқининг газ омборлари белгиланган муддатдан икки ой олдин 90 фоизга тўлдирилди

Европа комиссияси Gas Infrastructure Europe портали маълумотларига асосланиб Европа Иттифоқи келгуси қишга тайёрлиги ҳақида эълон қилди.

ЕИга аъзо давлатларнинг келишувларига кўра, Россиянинг Украинага бостириб кириши ва “газ шантажи” фонида газ омборлар 1 ноябрга қадар 90 фоизга тўлдирилиши керак.

Гарчи Еропа Иттифоқидаги омборлардаги газ миқдори аллақачон режалаштирилган кўрсаткичларга етган бўлса-да, мамлакатлар ўртасида фарқлар мавжуд: Испаниядаги газ омборлари аллақачон 100 фоизга тўлган, Германияда 93,6 фоизга тўлган. Энг паст кўрсаткич Латвияда тахминан 69 фоиз.

Киритилди: 21:55 22.08.2024. Ўқилди: 705 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!