Ўтган 2017 йилда 728 минг киши Европа Иттифоқи мамлакатлари, шунингдек, Норвегия ва Швейцариядан бошпана сўради. Бу ҳақда Бошпана бериш бўйича Европа офиси – EASO маълум қилди.
Айтилишича, 2016 йилга нисбатан бошпана сўровчилар 44 фоизга камайган.
Жорий 2018 йилнинг дастлабки тўрт ойида Европа Иттифоқидан қарийб 197 минг киши қочқин мақомини сўради. Бу охирги уч йилдаги энг паст кўрсаткичдир.
Бошпана учун энг кўп мурожаат қилувчилар Сурия, Ироқ ва Афғонистон фуқароларидир. Энг кўп мурожаат Германия, Италия, Франция, Греция ва Испанияда кузатилди.
Manba: azon.uz