Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Европа Иттифоқи мамлакатлари, шунингдек, Норвегия ва Швейцариядан бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони 513 мингтани ташкил этди – бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 6 мингтага кам, деб ёзади ЕИ маълумотларига кўра.
Энг кўп аризалар Германияда топширилган - тахминан 124 мингта, бу 29 мамлакат умумий сонининг деярли тўртдан бир қисмини ташкил этади. Шу билан бирга, Германияда рўйхатдан ўтган қочқинларнинг аризалари сони ўтган йилга нисбатан 30 мингга камайди. Энг кўп сўров юборилган уч мамлакат қаторига Испания ва Италия ҳам кирди.
Бошпана сўраб мурожаат қилганларнинг асосий қисмини Сурия (71 минг, +7 фоиз) ва Афғонистон (45 минг, -18 фоиз) фуқаролари топширган. Венесуэла фуқаролари 37 минг ариза топширган, уларнинг деярли барчаси Испанияда. Статистик маълумотларда Россиянинг давом этаётган ҳарбий тажовузи туфайли Европа Иттифоқида вақтинчалик ҳимояга эга бўлган 4,5 миллионга яқин Украина фуқаролари ҳисобга олинмаган.