Европа Иттифоқи Кенгаши Европани қайта қуроллантириш учун 150 миллиард евролик фонд яратишни якуний тарзда маъқуллади, деб хабар бермоқда Euroactiv.
Нашрнинг ёзишича, “Европа хавфсизлиги учун ҳаракатлар” дастури Европанинг хорижий давлатларда, айниқса АҚШда ишлаб чиқариладиган ҳарбий жиҳозларга боғлиқлигини камайтиришга қаратилган.
Ушбу механизм Евроиттифоқнинг барча 27 давлати, шунингдек, Украина ва Норвегия учун қурол-яроғ харид қилиш бўйича кредит тизимини тақдим этади.