Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Европа Иттифоқи ва Буюк Британия "ягона бозор" тизимига қайтмайди, лекин ҳамкорликни бошлаши мумкин

Европа Иттифоқи ва Буюк Британия "ягона бозор" тизимига қайтмайди, лекин ҳамкорликни бошлаши мумкин

Европа Иттифоқи ва Буюк Британия "ягона бозор" тизимига қайтмайди, лекин ҳамкорликни бошлаши мумкин.

Британия бош вазири Кей Стармер Урсула фон дер Ляйен билан учрашувда Европа Иттифоқи билан муносабатларда "янги босқич бошланиши"ни эълон қилар экан, Британия жамоатчилиги "Brexit'ни амалга ошириш ва келишувлар уларнинг манфаатларига хизмат қилиши" учун яқин қўшнилари билан муносабатларда "оқилона етакчилик"га қайтишни исташини маълум қилди. Британия бош вазири ўзаро ҳамкорлик йўналишлари қаторида иқтисодий ўсиш, энергия хавфсизлиги ва ноқонуний миграцияни санаб ўтди.

"Бугунги суҳбат асосан янги саҳифа очиш ва янада конструктив музокаралар олиб бориш ҳақида бўлди, аммо бу ҳамкорлик жараёнида ҳеч қандай қийинчилик бўлмайди, дегани эмас", дея тушунтирди Стармер ва Европа Иттифоқи билан муносабатларни яхшилаш чегараларни очиш ва "ягона бозор" тизимига қайтишни англатмаслигини таъкидлади. Фон дер Ляйеннинг таъкидлашича, "Европа Иттифоқи ва Буюк Британия яқинроқ ҳамкорлик қилиш имкониятларини ўрганиши ва мавжуд келишувларнинг тўлиқ ва тўғри бажарилишига эътибор қаратишлари керак".

2016 йилда Стармер Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишига қарши чиққанди. Охирги сайлов кампанияси давомида у Brexit бўйича қарорни бекор қилиш эҳтимоли ҳақида узоқ вақт изоҳ бермади, лекин якунда Лондоннинг Европа Иттифоқига қайтиши эҳтимолини рад этди.

Киритилди: 11:31 03.10.2024. Ўқилди: 639 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!