Бугун 1 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Европа Иттифоқи Украинага аъзолик «совға» эмаслигини эслатиб қўйди

Европа Иттифоқи Украинага аъзолик «совға» эмаслигини эслатиб қўйди

Кипрда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи саммитида Украина делегацияси «аччиқ ҳақиқат»ни эшитди — Иттифоққа тезкорлик билан аъзо бўлишнинг имкони йўқ, Киевнинг талаблари эса европалик ҳамкорларнинг ғашини келтирмоқда.

Financial Times нашрининг ёзишича, Брюссел ва Украина ўртасидаги муносабатлар айнан интеграция жараёнини тезлаштиришга бўлган уринишлар туфайли сезиларли даражада ёмонлашган.

Украинанинг таъкидлашича, Европага Украина қанчалик зарур бўлса, Украинага ҳам Европа шунчалик керак ва мамлакат тўлақонли аъзоликдан бошқа муқобил вариантларни муҳокама қилишдан бош тортмоқда.

Бироқ Брюссел шуни эслатиб ўтмоқдаки, Иттифоққа кириш — бу сиёсий совға эмас, балки қоидалар асосида ишлаш демакдир. «Аъзолик — бу совға эмас. Эҳтимол, Киевда бу борада қандайдир тушунмовчилик юзага келгандир», — деди европалик амалдорлардан бири.

Европа Иттифоқи ҳисоб-китобларига кўра, аъзолик учун реал муддат — камида ўн йил. Шу билан бирга, Украина зарур ислоҳотларни, айниқса, коррупцияга қарши кураш ва суд тизимига оид жараёнларни секинлаштириб қўйган.

Ҳозирги вақтда, айниқса АҚШ томонидан ёрдам камайган бир шароитда, Европа Киевнинг асосий иттифоқчиси бўлиб қолмоқда. Шу сабабли, нашр суҳбатдошларидан бири Украинага муомала оҳангини пасайтиришни маслаҳат берди.

Киритилди: Бугун 13:55. Ўқилди: 321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!