Европа Иттифоқи Украина кучларининг Курск вилоятидаги ҳаракатларига қарши эмас, - дейди Европа комиссиясининг ташқи сиёсат масалалари бўйича вакили Питер Стано.
The Wall Street Journal'ига кўра Украина Россия ҳудудига ҳужум бошлангани ҳақида АҚШни хабардор қилмаган. Шу билан бирга, The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Россия ҳудудидаги ҳарбий амалиётларда АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари етказиб берган қуроллардан фойдаланилади.
АҚШ Украина билан Курск вилоятидаги ҳарбий амалиётлар юзасидан алоқада ва Киевнинг ҳужумини ўзининг суверен қарори деб билади, деди Давлат департаменти.