Бугун 22 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Украина бўйича тинчлик келишувига эришиш жараёнида иштирок этиши керак - Bloomberg

 Европа Иттифоқи Украина бўйича тинчлик келишувига эришиш жараёнида иштирок этиши керак - Bloomberg

Aгентлик манбаларига кўра, АҚШ расмийлари европалик ҳамкорларига Россия жорий қилинган санкцияларни бекор қилишни исташини маълум қилган.

Маълумотларга кўра, Вашингтон яқинда Брюсселга можаро зонасида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва Украина хавфсизлиги бўйича потенциал чораларни муҳокама қилиш устувор вазифа эканлигини маълум қилган.

Иттифоқчи давлатлар АҚШнинг европалик етакчилар иштирокисиз келишув тузиш эҳтимолидан хавотирда. Бу эса Украина ёки Европанинг хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин. Bloomberg'нинг таъкидлашича, бу хавотирлар сешанба куни Россия ва АҚШ етакчилари телефон орқали мулоқот қилганидан сўнг янада кучайди.

Киритилди: 18:44 19.03.2025. Ўқилди: 636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!