Венгрия ташқи ишлар ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Петер Сийярто Европа Иттифоқи раҳбариятининг Будапешт билан музокаралардан бош тортиши ва бойкот таҳдиди уни Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича тинчлик миссиясини тўхтатишга мажбур қилмаслигини айтди.
Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Дипломатнинг сўзларига кўра, бундай ҳужумлар Венгрияни Украина инқирозини тинч йўл билан ҳал қилишга ёрдам бериш учун кўпроқ ҳаракат қилишга ундайди.
Шу билан бирга, Сийярто бош вазир Виктор Орбан маъмурияти бундай ҳужумларга аллақачон кўникиб қолганини таъкидлади.