Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Европа Иттифоқи сув тошқинидан жабрланганларга 200 минг евро гуманитар ёрдам ажратди

Европа Иттифоқи сув тошқинидан жабрланганларга 200 минг евро гуманитар ёрдам ажратди

Қозоғистоннинг бир қанча вилоятларида 117 мингдан ортиқ одам жабрланган йирик сув тошқинлари туфайли Европа Иттифоқи энг кўп жабрланган оилаларга ёрдам бериш учун 200 минг евро миқдорида гуманитар ёрдам ажратди.

Қозиғистон Қизил Ярим Ой Жамиятини қўллаб-қувватлаш доирасида Европа Иттифоқининг ушбу маблағи жуда зарур бўлган шошилинч ёрдам, жумладан, матрас ва кўрпа-тўшаклар, кўп мақсадли пул маблағлари ва гигиена материаллари каби уй-рўзғор буюмлари билан таъминлашга йўналтирилди.

“Кейинги уч ой давомида кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами тўғридан-тўғри сув тошқинидан жиддий зарар кўрган 5000 кишига йўналтирилади. Ўз оиласини боқаётган хотин-қизлар, ногирон ёки кексалар, уч нафардан ортиқ фарзанди бор оилаларга ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилади”, – дейилади хабарда.

Молиялаш Европа Иттифоқининг Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерациясининг Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш фондига умумий ҳиссаси ҳисобидан ажратилди.

Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар дунёдаги энг йирик гуманитар ёрдам донорлари ҳисобланади. Бу бутун дунё бўйлаб муҳтож одамларга Европанинг садоқатини акс эттиради. Ёрдам одамлар ҳаётини сақлаб қолиш, инсонлар азоб-уқубатларининг олдини олиш ва энгиллаштириш, шунингдек, табиий офатлар ва техноген инқирозларга дучор бўлган одамларнинг мустақиллиги ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга қаратилган.

Инсонпарварлик ёрдами ва фуқаролик муҳофазаси департаменти ишининг бир қисми сифатида Европа Иттифоқи ҳар йили можаролар ва табиий офатлардан жабрланган миллиондан ортиқ кишига ёрдам беради. Бош қароргоҳи Брюсселда жойлашган, бутун дунё бўйлаб ваколатхоналарига эга Европа Иттифоқи инсонпарварлик эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда энг заиф гуруҳларга ёрдам кўрсатади.

Киритилди: 22:00 19.04.2024. Ўқилди: 780 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!