Бугун 15 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Европа Иттифоқи Россияни молиявий қора рўйхатга қўшишга чақирмоқда

Европа Иттифоқи Россияни молиявий қора рўйхатга қўшишга чақирмоқда


Европарламент депутатларининг фикрича, Брюсселда Россия Федерациясини жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хавфи юқори бўлган давлатлар рўйхатига киритиш учун етарли асослар бор. Европарламент Москва Украинага қарши агрессив урушни Кремлга халқаро санкцияларни четлаб ўтиш имконини берувчи коррупцион схемалар орқали молиялаштираётганини таъкидламоқда. Бундан ташқари, европалик депутатларнинг фикрича, мамлакатда давлат идоралари билан чамбарчас боғланган коррупция ва уюшган жиноятчилик даражаси юқори.

Россия ҳали халқаро «қора» рўйхатга киритилмаган. Financial Action Task Force (FATF) жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш стандартларини белгилайди ва амалга оширади. У ушбу стандартларни бузган мамлакатларнинг «қора» ва «кулранг» рўйхатларини тузади.

Россия Федерацияси 2003 йилда FATF'га аъзо бўлган, аммо 2023 йилда Украинадаги уруш туфайли унинг аъзолиги тўхтатилган. Ўшандан бери Киев Россия Федерацияси жаҳон молиявий тизимига таҳдид солаётгани ва ташкилот рўйхатига аллақачон киритилган КХДР ва Эрон билан яқин алоқаларни сақлаб турганини айтиб, икки марта Россияни FATF қора рўйхатига киритишга уринган. Аммо ҳар икки сафар ҳам бу қарорга FATF'га аъзо бир қанча нуфузли давлатлар, хусусан Ҳиндистон, Хитой, Саудия Арабистони ва Жанубий Африка қаршилик кўрсатган.

Киритилди: Бугун 12:20. Ўқилди: 455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!