Европа Иттифоқи Россияга қарши яқинда тасдиқланган санкциялар режими қоидаларини эълон қилди. Россия Федерал Жазони ижро этиш хизмати ва 19 кишига нисбатан янги санкциялар жорий этилди.
Бунга мамлакатда инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши сабаб бўлгани хабар қилинмоқда.
Европа Иттифоқи бир қатор россиялик судья ва прокурорларга нисбатан чекловлар киритди. Уларнинг аксарияти сиёсатчи Алексей Навалнийга нисбатан қўзғатилган жиноий иш билан боғлиқ.