Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Польша чегаралари хавфсизлигини таъминлайди

Европа Иттифоқи Польша чегаралари хавфсизлигини таъминлайди

Европа Иттифоқи Полшанинг шарқий чегараси хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича бир қатор лойиҳалар учун пул тўлашга рози бўлди.

Бу ҳақда республика бош вазири Доналд Туск TVP Info телеканали эфирида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

«Европа бизнинг хавфсизлигимиз учун тўлайди <...> Мен Европанинг аксарият бош вазирлари ва президентлари билан, истисносиз, уларнинг барчаси билан, жумладан, Европа комиссияси раҳбари лавозимига номзод Урсула фон дер Ляйен билан гаплашдим. У бутун жамият учун умумий вазифа сифатида Европа Иттифоқининг шарқий чегарасини ҳимоя қилишга сармоя киритишга тайёрлигини тасдиқлади».

Унинг аниқлик киритишича, Польшанинг шарқий чегарасидаги ҳеч бўлмаганда баъзи лойиҳалар Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади.

Туск, шунингдек, Россия Федерацияси ва Беларус билан чегарани мустаҳкамлаш бўйича «Шарқ қалқони» лойиҳаси Брюсселдан молиявий ёрдам олиши мумкинлигини қўшимча қилди. Жамиятнинг бошқа давлатлари, жумладан Болтиқбўйи давлатлари ҳам Полша ташаббусига қўшилишни режалаштирмоқда, деди Полша Бош вазири.

Киритилди: 09:13 19.06.2024. Ўқилди: 696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!