Бугун 30 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Орбанга қарши фавқулодда чоралар режасини кўриб чиқмоқда

Европа Иттифоқи Орбанга қарши фавқулодда чоралар режасини кўриб чиқмоқда

Politico нашри европалик дипломатларга таяниб хабар беришича, Европа Иттифоқи Венгрия бош вазири Виктор Орбан 12 апрель куни бўлиб ўтадиган парламент сайловларидан кейин лавозимида қолган тақдирда, иттифоқ фаолиятига эҳтимолий таъсирини чеклаш учун фавқулодда чоралар режасини кўриб чиқмоқда.

Нашр маълумотига кўра, эҳтимолий чоралар қаторига Европа Иттифоқида овоз бериш тартибини ўзгартириш, молиялаштиришни тўхтатиш, ташкилот қадриятлари бузилган тақдирда овоз бериш ҳуқуқини чеклаш, ҳатто иттифоқдан чиқариш масаласини ҳам кўриб чиқиш киради.

Киритилди: Бугун 14:20. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!