Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Европа Иттифоқи: Нетаняхуни ҳибсга олишга ордер бериш мажбурийдир

Европа Иттифоқи: Нетаняхуни ҳибсга олишга ордер бериш мажбурийдир

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича олий вакили Жосеп Боррелнинг айтишича, Гаагадаги Халқаро жиноий суди томонидан Бенямин Нетаняху ва Йоав Галантни ҳибсга олиш ордери Исроил томони даъво қилганидек «сиёсий» эмас.

Европа Иттифоқи бош дипломатига кўра, Гаагадаги суд қарорлари ҳурмат қилиниши ва ижро этилиши керак.

Шу ҳафта бошида Жосеп Боррелл Европа давлатларини Ғарбий Соҳилдаги босиб олинган Фаластин ҳудудларидан маҳсулот импорт қилмасликка чақириб, нутқ сўзлади: “Яқин Шарқда бўлаётган воқеаларни тасвирлашга сўз ҳам йўқ, иборалар эса ўз маъносини йўқотди. Ғазодаги қурбонларнинг 70 фоизи аёллар ва болалардир ва мен аъзо давлатларга турар жой маҳсулотларини импорт қилмасликни таклиф қиламан."

Киритилди: 23:49 21.11.2024. Ўқилди: 423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!