Инсонпарварлик ёрдами бўйича Европа комиссари Хаджа Лабиб Сурияга ташриф буюрди ва Араб Республикасида ҳокимият алмашганидан кейин Европа Иттифоқининг мамлакатдаги биринчи вакили бўлди.
Бу ҳақда Ғарб ОАВлари хабар берди.
Комиссар Хожа Лабиб Дамашқда Суриянинг янги раҳбари Аҳмад ал-Шара билан учрашиб, Сурия жамиятининг хилма-хиллигини ҳисобга оладиган инклюзив ҳукумат тузилишига умид билдирди.
Йиғилишда Лабиб Сурия ва қўшни давлатларга инсонпарварлик ёрдами учун 235 миллион евро ажратилишини маълум қилди. Бу маблағлар уй-жой, озиқ-овқат, сув, таълим ва тиббий ёрдам билан таъминлашга сарфланади.
27 январь куни Брюсселда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари томонидан кўриб чиқиладиган Сурияга қарши халқаро санксияларни юмшатиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.