Европа Иттифоқи матбуот котиби Ануар Эл-Анунийнинг айтишича, блок Исроил ҳукумати томонидан тасдиқланган Ғазога ҳужумни кучайтириш режасидан "хавотирда" ва бу "Фаластин аҳолиси учун қўшимча қурбонлар ва азоб-уқубатларга олиб келиши" ҳақида огоҳлантирмоқда.
"Биз Исроилни максимал даражада вазмин бўлишга чақирамиз," - деди у.
Аввал Исроил расмийлари, жумладан, молия вазири Безалел Смотрич Исроилнинг янги жанговар режаси Ғазони бутунлай "забт этиш"га қаратилганини айтди.