Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Грузияда “хорижий агентлар” қонуни қабул қилинган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган жавоб чораларини кўриб чиқишни бошлади

A A A
Европа Иттифоқи Грузияда “хорижий агентлар” қонуни қабул қилинган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган жавоб чораларини кўриб чиқишни бошлади

Европа Иттифоқи Грузияда “хорижий агентлар” қонуни қабул қилинган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган жавоб чораларини кўриб чиқишни бошлади.

Бу ҳақда Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел маълум қилди.

"Биз Грузияда “Чет эл таъсирининг шаффофлиги тўғрисида”ги қонун қабул қилинишига нисбатан Европа Иттифоқининг энг тўғри жавобини кўриб чиқишни бошладик", — дея таъкидлади Европа дипломатияси раҳбари матбуот анжумани чоғида.

Боррелл нафақат Грузияда, балки бутун дунёда Европа Иттифоқи қадриятлари, халқаро ҳуқуқ ва Европа тамойилларига зид бўлган воқеалар содир бўлганда Иттифоқ чора кўришга тайёр бўлишини билдирди.

Киритилди: 22:25 27.05.2024. Ўқилди: 1396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!