Европа Иттифоқи Googleга 890 млн евро (тахминан $1,015 млрд) миқдорида жарима солди.
Қайд этилишича, Европа Комиссияси (ЕК) Googleни Рақамли бозорлар тўғрисидаги қонун (ДМА) талабларини бузган деб топди.
Биринчи қоидабузарлик компаниянинг қидирув натижаларида ўз хизматларига устунлик бергани билан боғлиқ бўлиб, бунинг учун Google 460 млн евро, иккинчи ҳолатда эса 430 млн евро жаримага тортилди.
ДМА талабларига кўра, Google Play дастурчилари фойдаланувчиларга иловаларни харид қилишнинг муқобил усуллари ҳақида бепул маълумот бера олиши керак. Еврокомиссия фикрича, Google бу мажбуриятни бажармаган.
Регулятор компанияга камчиликларни 60 кун ичида бартараф этишни буюрди. Акс ҳолда, Гооглеъга глобал йиллик айланмасининг 5%игача миқдорида қўшимча жарималар солиниши мумкин.