Европа Иттифоқи душанба куни Фаластинга қўшимча 1,6 миллиард евро миқдорида ёрдам беришини эълон қилади.
Бу ҳақда Financial Times газетасига Ўрта ер денгизи бўйича Европа комиссари Дубравка Шуица маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Европа Фаластин миллий маъмуриятига 1,2 миллиард евро миқдорида грантлар, шунингдек, Европа инвестиция банки ва Европа барқарор тараққиёт жамғармаси кредитлари сифатида 400 миллион евро ажратиш ниятида. Шуицанинг таъкидлашича, 620 миллион евро Фаластин ҳукуматини молиявий қўллаб-қувватлашга, қарийб 576 миллион евро эса “Ғарбий Соҳил ва Ғазонинг ҳаётийлиги ва тикланишини” таъминлашга йўналтирилади.
Европа комиссари Брюссел маълум шартларда қўшимча маблағ ажратишини таъкидлади – ПНА молиявий барқарорликни ошириш, кичик бизнес учун тўсиқларни бартараф этиш ва инфратузилмани ривожлантиришни таъминлашга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириши керак бўлади. "Бизнинг асосий мақсадимиз Ғарбий Соҳилда ҳам, Ғазода ҳам демократик ва шаффоф бошқарув”, - деди Шуица.