Бугун 10 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Эронни интернетни тиклашга чақирди

Европа Иттифоқи Эронни интернетни тиклашга чақирди

Европа Иттифоқи (ЕИ) Эронда қурбонлар ва жабрланганлар сони ортиб бораётганидан чуқур хавотир билдириб, тинч намойишчиларга нисбатан зўравонлик қўлланилишини қоралади. Европа Иттифоқи мамлакат расмийларини фуқароларнинг сўз эркинлиги ва тинч йиғилишлар ўтказиш ҳуқуқини ҳурмат қилишга, шунингдек, интернетга киришни тиклашга чақирди.

Бу ҳақда Европа Иттифоқи Ташқи алоқалар хизмати расмий вакили Анвар ал-Ануний Брюсселдаги брифингда маълум қилди.

“Биз Эрон ҳукуматини фикр эркинлиги ва тинч йиғилиш ҳуқуқларини ҳурмат қилишга, шунингдек интернетга киришни тиклашга чақирамиз”, — деди ташкилотнинг ташқи сиёсат хизмати вакили Анвар ал-Анун Брюсселда ўтказилган брифингда.

Вакилнинг таъкидлашича, Брюсселда вазият диққат билан кузатилмоқда ва у ЕИни қаттиқ ташвишга солган.

Шу билан бирга, у Эроннинг сўнгги шоҳи Ризо Паҳлавийнинг ўғли Европани намойишчиларни қўллаб-қувватлаш учун янада қатъийроқ ҳаракат қилишга чақирган баёнотига изоҳ беришдан бош тортди.

Киритилди: 20:53 09.01.2026. Ўқилди: 546 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!