Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Эронга қарши санкциялар жорий қилди

Европа Иттифоқи Эронга қарши санкциялар жорий қилди

Европа Иттифоқи Россияга баллистик ракеталар етказиб бергани учун Эронга қарши санкциялар жорий қилди, деб хабар бермоқда Associated Press

Санкциялар рўйхатига Эроннинг Saha Airlines, Mahan Air ва Iran Air авиакомпаниялари, шунингдек, иккита савдо фирмаси ва ракета ёқилғиси ишлаб чиқарувчи иккита корхона киритилган. Шу билан бирга, Эроннинг етти нафар ҳарбий амалдорига нисбатан санкциялар жорий этилди.

Бундан ташқари, Буюк Британия томонидан Эрон армияси, Эрон ҳарбий-ҳаво кучлари ва мамлакатнинг ракета дастурига алоқадор ташкилотлардаги юқори мартабали амалдорларга қарши санкциялар киритилди.

Киритилди: 21:40 14.10.2024. Ўқилди: 1215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!