Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Европа Иттифоқи антисептиклардаги этанол (этил спирти)ни саратон келтириб чиқарувчи модда сифатида тан олиши ва тақиқлаши мумкин — Financial Times

Европа Иттифоқи антисептиклардаги этанол (этил спирти)ни саратон келтириб чиқарувчи модда сифатида тан олиши ва тақиқлаши мумкин — Financial Times

Нашрнинг хабар беришича, бу чора амалда шифохоналарда қўлланиладиган кўплаб қўл дезинфекциялаш ва тозалаш воситаларининг тақиқланишига олиб келади.

Спирт асосидаги дезинфекторлар ва тозаловчи воситалар 1990 йиллардан буён Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг асосий дори воситалари рўйхатига киритилган. Бироқ октябр ойида Европа Kимё агентлигининг ишчи гуруҳларидан бири этанолни саратон ва ҳомиладорлик асоратларини келтириб чиқариш хавфини оширадиган заҳарли модда деб топди ҳамда ички тавсияларда дезинфекторлардаги бу таркибий қисмни алмаштириш лозимлигини таъкидлади.

Агентликнинг тегишли қўмитаси 24-27 ноябр кунлари бўлиб ўтадиган йиғилишда этанолни инсон учун зарарли моддалар қаторига киритиш ёки киритмаслик бўйича қарор қабул қилиши керак. Шундан сўнг у якуний қарорни чиқариш учун Еврокомиссиясга тавсия юборади.

Ушбу қарорга қарши томон эса этанолнинг изопропанол каби муқобиллари янада заҳарли эканлиги ва спиртли антисептиклардан фойдаланиш ҳар йили миллионлаб касаллик юқиши ҳолатларининг олдини олишини таъкидламоқда.

Киритилди: 17:04 22.10.2025. Ўқилди: 429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!