Европа давлатлари АҚШ президенти Доналд Трампнинг Гренландия бўйича баёнотлари фонида орол хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш чораларини кўрмоқда.
Маълумотларга кўра, Финляндия Гренландияни ҳимоя қилиш учун икки нафар офицер юборишга қарор қилган. Норвегия ҳам икки ҳарбий ажратди. Буюк Британиядан бир нафар ҳарбий юборилиши кутилмоқда.
Германия 13 нафар, Франция эса 15 нафар ҳарбийни оролга жўнатишни режалаштирмоқда. Шунингдек, Швеция, Канада ва Нидерландия ҳам ўз ҳарбийларини юбориши маълум қилинган, аммо уларнинг аниқ сони ҳозирча очиқланмаган.