Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Европа етакчилари АҚШнинг NATO'дан чиқишига ва альянс парчаланишига тайёргарлик кўрмоқда

Европа етакчилари АҚШнинг NATO'дан чиқишига ва альянс парчаланишига тайёргарлик кўрмоқда

Европа етакчилари АҚШнинг NATO'дан чиқишига ва альянс парчаланишига тайёргарлик кўрмоқда — Politico.

Нашрга кўра, Европалик мулозимлар ва дипломатларнинг фикрича, NATO аллақачон фалаж ҳолатга келиб қолган.

"Улар ҳатто йиғилишлар ҳам ўтказа олмаяпти. NATO парчаланиб бораётгани кундек равшан. Альянс бутунлай ўлишини кутиб ўтиролмаймиз", — деди европалик дипломатлардан бири.

Ўтган ҳафтада Хелсинкида 10 нафар Европа етакчиси ёпиқ кечки овқатда тўпланиб, Трампнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳақоратлари тобора кучайиб бораётганини, бироқ Қўшма Штатларнинг Эронга қарши жанговар ҳаракатларга қўшилиш талабини қабул қила олмасликларини муҳокама қилишди. Юқори лавозимли мулозимга кўра, америкаликлар Эронга ҳужум қилиш орқали йўл қўйган хатолари оқибатларини энди ўзлари ҳал қилишлари керак.

"Биз уруш тугашини хоҳлаймиз, лекин АҚШ билан бир тўлқинда эмасмиз. Европаликларнинг аксарияти олдиндан хабардор қилинмаган, Форс кўрфазининг эса NATO'га алоқаси йўқ", — дейди муҳокамалардан хабардор манба.

NATO бош котиби Марк Рюттенинг АҚШни танқид қилишдан бош тортиши эса баъзи иттифоқчиларнинг ғазабини қўзғатмоқда. Ҳозирда Европа Иттифоқи Вашингтон ёрдамисиз ўз мудофаа режаларини ишлаб чиқишни фаоллаштирган. Хусусан, Британия ташаббуси билан ташкил этилган Бирлашган экспедиция кучлари (JEF) ва Шимолий мудофаа ҳамкорлиги (Nordefco) каби тузилмаларнинг аҳамияти тобора ошиб бормоқда.

Киритилди: 17:36 02.04.2026. Ўқилди: 1035 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!