Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Европа дори-дармон агентлиги AstraZeneca вакцинаси қонда тромб келтириб чиқаришини тасдиқлади

Европа дори-дармон агентлиги AstraZeneca вакцинаси қонда тромб келтириб чиқаришини тасдиқлади

Европа дори-дармон агентлиги (EMA) вакили коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш ва қонда тромб келиб чиқиши ўртасидаги боғлиқликни тасдиқлади. Бу ҳақда EMA вакили Марко Кавалерига асосланиб, «РБК» хабар берди.

«Эндиликда AstraZeneca билан эмлашнинг тромбоз келтириб чиқаришини аниқ айта оламиз. Аммо ушбу реакцияга нима туртки бўлаётганини ҳали билмаймиз. Хулоса қилиб айтганда, яқин бир неча соат ичида ушбу боғлиқлик ҳақида маълум қиламиз, аммо бу қандай содир бўлиши бизга аён эмас», — деди Кавалери Италиянинг Il Messaggero газетасига берган интервьюсида.

«Нима бўлаётгани тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлишга, вакцинанинг ушбу ножўя таъсири қандай юзага келаётганини аниқлашга ҳаракат қиляпмиз. Мазкур вакцина билан эмланган ёшлар орасида мия тромбози билан касалланиш сони биз кутганимиздан юқори. Буни тан олишимиз керак », — деди у.

Эслатиб ўтамиз, препарат билан эмланганлар орасида тромбоз ва кетма-кет содир бўлган ўлим ҳолатлари сабабли AstraZeneca вакцинасининг обрўси тушиб кетди. Биринчи бўлиб Австрия давлати вакцинадан фойдаланишни тўхтатди. Кейинчалик Германия, Франция, ИталияИспания, Словения, Португалия, Кипр, Нидерландия, Австрия, Дания, Эстония, Латвия, Литва, Болгария, Ирландия, Люксембург, Норвегия ва Исландия, шунингдек, Европадан ташқаридаги Индонезия, Конго ва Жанубий Африка мамлакатларида мазкур вакцинадан фойдаланиш тўхтатилган.

Европа Дори-дармон агентлиги (EMA) коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси хавфсиз ва самарали деб эълон қилгач, Европа давлатлари ушбу препарат билан эмлашни қайта бошлади. Хусусан, Германия, Франция, Италия, Испания, Болгария, Португалия ва Словения, шунингдек, Канада ва Латвияда ҳам AstraZeneca билан эмлашни қайта бошлашга рухсат берилди.

Бироқ, Норвегия, Швеция, Финляндия, Исландия ва Ирландия ҳали ҳам AstraZeneca’ни қўллашдан бош тортмоқда.

Киритилди: 08:45 07.04.2021. Ўқилди: 2871 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!