Келажакда Россияга қарши киритилган санкцияларнинг эҳтимолий бекор қилиниши Европа Иттифоқининг хавфсизлик соҳасидаги манфаатларини ҳисобга олиши керак.
Бу ҳақда Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас маълум қилди.
«Гап санкцияларни юмшатиш ёки активларни музлатишдан чиқариш ҳақида кетганда, биз Европа хавфсизлигининг асосий манфаатлари ҳурмат қилинишини ҳам кўришимиз зарур», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «РИА Новости».