Кая Каллас, шунингдек, Евроиттифоқ урушни тўхтатиш бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашда Украина, Қўшма Штатлар ва бошқа иттифоқчилар билан ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.
"Европа Иттифоқининг мақсади – БМТ низоми ва халқаро ҳуқуқ тамойилларига асосланган тўлақонли, адолатли ва барқарор тинчликка эришишда Украинани қўллаб-қувватлашдир. Агар Россия ушбу таклифини қабул қилса, бу шу йўналишда муҳим қадам бўлиши мумкин. Энди Россия тинчликка эришишга тайёрлигини намоён қилиши керак", — дея таъкидлади Каллас.