Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Европа давлатларининг Россиядан суюлтирилган газ импорти 2024 йилда рекорд даражага етди

Европа давлатларининг Россиядан суюлтирилган газ импорти 2024 йилда рекорд даражага етди

2024 йилда Россиядан Европа мамлакатларига суюлтирилган газ (СНГ) экспорти рекорд даражадаги 24,2 миллиард куб метрга етди.

Бу ҳақда Норвегиянинг Rystad Energy консалтинг компанияси маълум қилди.

Унинг ҳисоб-китобларига кўра, бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан қарийб 12 фоизга ошган. Шу билан бирга, Crea таҳлилий маркази бошқа ҳисоб-китоб усулидан фойдаланиб, етказиб бериш ҳажми 14 фоизга ошгани ҳақида хабар берди.

Ўтган ҳафта Европа таҳлил маркази Bruegel Россиянинг Европа Иттифоқи мамлакатларига суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажми қарийб 21,5 миллиард куб метрни ташкил этганини, ўтган йилги 17,8 миллиард кубометрга нисбатан 21 фоизга ўсганини маълум қилди.

Rystad Energy маълумотларига кўра, ўтган йил давомида Европа давлатлари ҳам Россиядан 49,5 миллиард кубометр газ сотиб олган. Компания таҳлилчиси Ян-Ерик Фенрихнинг аниқлик киритишича, ушбу ҳажмларнинг бир қисми кейинчалик бошқа мамлакатларга сотилган.

"Рақамларнинг ўсишининг сабаби жуда оддий. Россиядаги суюлтирилган газ бошқа етказиб берувчиларнинг таклифларига нисбатан чегирма билан сотилади. Суюлтирилган газга нисбатан санкциялар йўқлиги сабабли компаниялар ўз манфаатларини кўзламоқдалар" - деди Crea таҳлилчиси Ваибхав Рагунандан.

Киритилди: 22:22 09.01.2025. Ўқилди: 583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!