Гап Литва, Латвия, Эстония, Полша ва Финляндия ҳақида кетмоқда, деб ёзади Британиянинг The Daily Telegraph газетаси.
Мақолада айтилишича, янги "темир парда" Европа ва Россия ўртасида "Финляндиянинг энг шимолидаги Лапландиядан Полша шарқидаги Люблин воэводлигигача" тушиши мумкин.
Қайд этилишича, бу давлатлар ўз чегараларига "миллионлаб миналар" сепишга тайёр. Литва танк ва пиёдаларга қарши миналар ишлаб чиқариш учун аллақачон 800 миллион евро ажратган, дейилади нашрда.
Санаб ўтилган давлатлар аввалроқ пиёдаларга қарши миналарни тақиқловчи Оттава конвенциясидан чиқишини эълон қилган эди.