Бугун 24 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Европа чемпиони Нани Ақтўбе аэропортида қимиз ва бўғирсоқлар билан кутиб олинди

Европа чемпиони Нани Ақтўбе аэропортида қимиз ва бўғирсоқлар билан кутиб олинди

Португалия терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ қанот ҳужумчиси, 2016 йилги Европа чемпиони Луиш Нани Ақтўбе аэропортида анъанавий қозоқ таомлари — қимиз ва бўғирсоқлар билан кутиб олинди.

ОАВ аввалроқ 39 ёшли футболчи маҳаллий жамоалардан бири билан ойига 70 минг доллар маош эвазига шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Шунингдек, Нани бир йиллик меҳнат шартномаси тузиши таъкидланган.

Нани 2007 йилдан 2015 йилга қадар «Манчестер Юнайтед» сафида тўп сурган. Манкунианлар таркибида португалиялик футболчи тўрт марта Англия чемпиони бўлган, шунингдек, Чемпионлар лигасини ҳам қўлга киритган.

Киритилди: Бугун 16:19. Ўқилди: 314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!