Европа Комиссиясининг (ЕК) нефть нархининг юқори чегарасини бир баррель учун 45 долларгача тушириш нияти энергия бозорларини барқарорлаштиришга ёрдам бермайди.
Бу ҳақда журналистларга Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Аввалроқ ЕК Россия Федерациясига қарши санкцияларнинг 18-пакетига Россия нефти нархининг бир баррели учун 60 доллардан 45 долларгача пасайтиришни, шунингдек, Россия энергетика инфратузилмасидан, жумладан иккита "Шимолий оқим" газ қувуридан фойдаланишни тақиқлашни таклиф қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.