Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Еврокомиссия раҳбари фон дер Ляйен Австралия бош вазири Альбанезени ғалаба билан табриклади

Еврокомиссия раҳбари фон дер Ляйен Австралия бош вазири Альбанезени ғалаба билан табриклади

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Австралиянинг амалдаги бош вазири Энтони Альбанезени парламент сайловларидаги ғалабаси билан табриклади.

Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида ёзди.

"Энтони Альбанезе ва унинг партиясини Австралиядаги федерал сайловларда ғалаба қозонгани билан табриклаймиз. Европаликлар ва австралияликлар шунчаки дўст эмас - биз шерикмиз. Келинг, барқарорлик лаҳзасидан фойдаланиб, ҳамкорлигимизни чуқурлаштирайлик. Биргаликда биз савдо, инвестицияларни кенгайтиришимиз, умумий демократик қадриятларимизни ва эркин, очиқ Ҳинд-Тинч океани минтақасини илгари суриш учун ишлашимиз мумкин," - деди у.

Киритилди: 17:50 03.05.2025. Ўқилди: 521 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!