Бу ҳақда 7 ноябр куни Еврокомиссия томонидан эълон қилинган баёнотда билдирилди.
"Европа Иттифоқи Россия Украинада олиб бораётган уруш билан боғлиқ хавфсизликка таҳдидлар кучайганини ҳисобга олган ҳолда Россия фуқароларига виза бериш қоидаларини кучайтиришга қарор қилди. Бу потенциал хавфсизлик хатарларини камайтириш учун аризачиларни мунтазам ва пухта текшириш имконини беради", дейилади баёнотда.
Шу билан бирга, Европа Иттифоқи мустақил журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари учун янги қоидалардан истиснолар назарда тутилган.
"Биз ўз ҳудудимизда дронлардан фойдаланишнинг мисли кўрилмаган ҳолатлари ва саботаж ҳаракатларига дуч келмоқдамиз. Фуқароларимизни ҳимоя қилишга мажбурмиз. Энди Европа Иттифоқига келиш учун виза сўраб мурожаат қилган Россия фуқаролари учун янада қатъий қоидалар қўлланади. Европа Иттифоқига саёҳат қилиш ва иттифоқ ичида эркин ҳаракатланиш ҳуқуқ эмас, балки имтиёздир", — дея таъкидлади Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас.