Евроиттифоқ Гренландия масаласида АҚШга қарши €93 млрд миқдорида жавоб божларини жорий қилиши мумкин. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.
Нашрнинг Европа расмийларига таяниб хабар беришича, аввалроқ тайёрланган тарифлар рўйхати савдо урушининг олдини олиш мақсадида 6 февралгача тўхтатиб қўйилган эди, бироқ 18 январ куни ЕИ элчилари уни қайта ишга тушириш эҳтимолини муҳокама қилган.
Шунингдек, Financial Times маълумотига кўра, Европа Иттифоқи давлатлари АҚШ компанияларига нисбатан чекловлар жорий этиш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.