Бугун 29 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Евро-2024. Плей-оффга чиққан терма жамоалар сони 8 тага етди

Евро-2024. Плей-оффга чиққан терма жамоалар сони 8 тага етди

Англия терма жамоаси Евро-2024 плей-офф босқичига чиқди.

Гарет Саутгейт шогирдлари Италиянинг Хорватия билан дуранг (1:1) ва Албаниянинг Испаниядан учралган мағлубиятидан (0:1) сўнг "C" гуруҳидан кейинги босқчига йўл олишлари кафолатланди.

Ўз квартетида учинчи ўринни эгаллаган тақдирда ҳам, улар гуруҳда қолиб кетмайли: икки турдан кейин Англияда 4 очко бор, А ва B гуруҳларида учинчи ўринни эгаллаган Венгрия ва Хорватия 3 та ўйиндан кейин мос равишда 3 ва 2 очкога эга.

Худди шу нарса Нидерландия ва Францияга ҳам тааллуқли – уларнинг иккаласида ҳам “D” гуруҳида 4 очкодан бор, яъни бу жамоаларнинг ҳар бири, ҳатто учинчи ўринни эгаллаган бўлса ҳам, кейинги босқичга чиқади.

Шу тариқа, айни дамда Германия, Швейцария, Испания, Италия, Португалия, Англия, Франция ва Нидерландия кейинги босқич масаласини ҳал қилган.

Киритилди: 10:02 25.06.2024. Ўқилди: 745 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!