Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Евро-2024 Германияга 1 миллиард доллар фойда олиб келиши мумкин

Евро-2024 Германияга 1 миллиард доллар фойда олиб келиши мумкин

2024-йилги футбол бўйича Европа чемпионати Германия ғазнасига 1 миллиард доллар тушиши мумкин. Бу ҳақида Reuters'га таяниб УзРепорт агентлиги ёзмоқда. Манбага кўра, бундай даромад сайёҳлар оқими билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг очилиш ўйинида “А” гуруҳи иштирокчилари – Германия ва Шотландия терма жамоалари тўқнаш келишди. Евро-2024 нинг очилиш ўйини 14-июн куни Мюнхендаги Аллианз Аренада бўлиб ўтди.

Евро-2024нинг финал қисми Германияда бўлиб ўтади. Турнир ўйинларига 10 та шаҳардаги 10 та стадион мезбонлик қилади. Қитъа чемпионати роппа-роса бир ой – 14-июлга қадар давом этади.

Маълумот ўрнида, Европа чемпионатининг амалдаги ғолиби - Лондондаги "Уембли" стадионида Евро-2020 финалида Англия терма жамоасини мағлуб этган Италия терма жамоаси. Ўша финал тақдири пеналтилар сериясида ҳал бўлган эди.

Киритилди: 11:53 15.06.2024. Ўқилди: 836 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!